"Андижон"нинг собиқ легионери қаерда тўп суряпти?

Охирги бир мавсумни “Андижон” таркибида ўтказган черногориялик ярим ҳимояч Армин Бошняк ёзги трансфер ойнаси пайтида “Бургутлар” билан хайрлашганди.

Маълум бўлишича, футболчи собиқ клуби – “Единство”га қайтган. Бу Черногория Суперлигаси иштирокчиси саналади.

Ўтган йили ёзда “Андижон”га айнан ушбу жамоадан қўшилганди. У ҳозиргача 4 та учрашувда 3 та голли ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!