"Андижон"нинг уй стадиони масаласи ҳал этилди

  • 10 январь, 14:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ЎзПФЛ Суперлигада қатнашадиган клубларнинг уй стадионларини расмийлаштириш жараёнларини охирига етказмоқда. 

Бугун "Андижон"нинг янги мавсумни расман "Бобур арена"да ўтказиши тасдиқланди. Бу хусусида ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Клуб стадион билан тузилган шартномани бугун — 10-январ куни Лига рўйхатидан ўтказди. 

"Андижон" мавсумнинг иккинчи ярмидан эътиборан Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси доирасидаги рақибларини ҳам "Бобур арена"да қабул қилиш учун ҳаракатни бошлаган. Бу масалада вилоят ҳокимлиги иш олиб бормоқда. 

Шунга қарамай, Лига "Бобур арена" стадиони ҳаво айланиш тизими юзасидан ўз хавотирини билдиради. Стадион чими айнан август ва сентябрь ойларида муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Парвариш талаб даражасида бўлган ҳолатда эса чим қолган ойлар давомида ўзининг яхши ҳолатини ушлаб тура олади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!