Андре Онана "Манчестер Юнайтед"да асосий таркиб учун курашмоқчи

Андре Онана "Трабзонспор"даги ижара муддати якунланганидан сўнг "Манчестер Юнайтед"да асосий дарвозабон ўрни учун курашиш ниятида.

"The Guardian" хабарига кўра, камерунлик посбон бундай имкониятга эга бўлишига ишонмоқда. Кутилишича, у жамоанинг мавсумолди йиғинига қўшилади.

Айни пайтда манкунианликлар сафида биринчи рақамли дарвозабон — Сенне Ламменс ҳисобланади.

Онана 2023 йил июль ойида "Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!