Андре Виллаш-Боаш ҳакамдан кечирим сўради
"Марсель" бош мурабийи Андре Виллаш-Боаш Франция биринчи дивизони 28-тури доирасида "Амьен" билан баҳсдаги вазият учун учрашув бош ҳакамидан кечирим сўради.
Ўйиннинг 83-дақиқасида "Амьен"нинг иккинчи голидан сўнг, Виллаш-Боаш учрашув бош ҳаками Франсуа Летексьега эътирозларини билдирди. Шундан сўнг, арбитр португалиялик мутахассисни қизил карточка билан жазолади.
"Арбитрдан бўлиб ўтган вазият учун узр сўрайман. Ушбу ҳолатда мен ноҳақ эдим", - деди Виллаш-Боаш ўйиндан сўнг.
Фикрлар