Андреа Пирло дунёнинг айни дамдаги энг зўр ярим ҳимоячиси кимлигини айтди

Италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло сайёрамизнинг айни дамдаги энг яхши ярим ҳимоячиси кимлигини айтди.

“Айни дамда энг яхши ярим ҳимоячи бу Френки де Йонг ҳисобланади. Унда “Барселона”да тўп суриш учун индивидуал маҳорат, техника ва яна кўплаб сифатлар бор. У бутун майдонни бошқара олади. Баъзан де Йонг менга ўзимни эслатиб юборади”, - дейди Пирло.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг янги мавсумдан эътиборан “Барселона”да тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!