Андреа Пирло

"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло туринликлар ёшлар жамоасини бошқариш бўйича келишувга эришди.

Football Italia нашри маълумотига кўра, томонлар шартномага имзо чекиб бўлишган. 41 ёшли мутахассис Фабио Пеккью ўрнини эгаллайди.

"Ювентус" президенти Андреа Аньелли Пирлони бир неча йилдан сўнг асосий жамоа бош мураббийи сифатида кўрмоқда.

Пирло "кекса синьора" сафида 2011 йилдан 2015 йилгача тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)