Андрес Иньеста Эль Классико баҳсида “Реал”га қарши майдонга тушади.
Ads

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Испания чемпионати 14-тури доирасида ўтказиладиган Эль Классико баҳсида “Реал”га қарши майдонга тушади.

Олдинроқ футболчи тиззасидан олган жароҳат сабаб, ушбу ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.

Андрес шифокорларнинг якуний хулосасини кутаяпти. Аммо, бу шунчаки расмиятчилик учун. У тўлиқ формада ва биз билан шуғулланди. У майдонга чиқишга тайёр – дейди жамоа бош мураббийи Луис Энрике Sky нашрига берган интервюсида.