Андрес Иньеста ҳали бери футболни тарк этомқчи эмас!

Япониянинг “Виссел Кобе” клубини тарк этган испаниялик тажрибали ярим ҳимоячи Андрес Иньеста фаолиятини якунламоқчи эмас. "Goal" нашри хабарига кўра, 39 ёшли ярим ҳимоячи камида 2024 йилгача ўйнашни давом эттириш ниятида.

ОАВга малум бўлишича, Иньеста бир неча ҳафта дам олишга қарор қилган, шундан сўнг у фаолиятини давом эттириш вариантларини кўриб чиқади. Испаниялик футболчига Саудия Арабистони, МЛС ва Аргентинадан таклифлар бор.

Андрес 2018 йилдан бери "Виссел Кобе"да ўйнаб келаётган эди. Бунгача у 16 йил давомида Каталониянинг “Барселона” клуби шарафини ҳимоя қилган. Испания терма жамоаси таркибида ярим ҳимоячи 131 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!