
Андрес Иньеста: “Реал” ва “Атлетико”га қарши тушишдан қочган бўлардим
Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ЕЧЛ чорак финал қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.
- Мен Испаниянинг бошқа жамоалари “Реал” ва “Атлетико”га тушмаган бўлардим. Чунки бу икки клуб билан ҳам қарама-қаршилик жуда қийин кечарди, - дейди Андрес Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 16:00да ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташланади.
Фикрлар