Андрей Аршавин мундиалнинг икки фаворит жамоаси қайси эканини айтди

Ўз вақтида "Арсенал", "Зенит" каби жамоалардаги ёрқин фаолияти билан ёдда қолган собиқ россиялик футболчи Андрей Аршавин Қатардаги Жаҳон чемпионати ҳақида гапириб ўтди.

"Жаҳон чемпионатини мириқиб томоша қиламан, деб ўйлайман. Телевидиниеда ҳам мундиалга бағишланган кўп чиқишларда иштирок этмоқчиман.

Мусобақада Бразилияга мухлислик қиламан. Шунингдек, ўзини кўрсатган айрим футболчиларни ҳам алоҳида кузатиб боришим мумкин. 

Фаворитлар сифатида Франция ва Бразилияни кўрсатган бўлардим. Бироқ французлар кўп йўқотишларга учради. Уларга қийин бўлади. 

Мен Африка жамоаларидан биридан сюрприз кутмоқдаман. Менимча, бу ҳақиқатга яқин", - деди Аршавин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!