Андрей Аршавин: "Ўзбекистон терма жамоаси – ЖЧ-2026нинг сирли жамоаси"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин жорий йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати–2026 да Ўзбекистон терма жамоасини “сирли тулпор” деб атади.

Маълумки, Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси тарихида илк бор ЖЧ–2026 финал босқичига йўл олди ва K гуруҳига тушди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистонга Португалия, Колумбия ва Конго рақиблик қилади. Каннаваро шогирдлари биринчи учрашувини 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади.

— Албатта, улар учун финал босқичига чиқишнинг ўзи катта ютуқ. Лекин энди гуруҳда учинчи ўринни олган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин. Шунинг учун, гарчи Ўзбекистон мен учун Португалия ва Колумбия билан бирга “ўлим гуруҳи”га тушган бўлса-да (Колумбияни жуда юқори баҳолайман), бу терма жамоани бутун турнирнинг “сирли тулпори” деб биламан. Конго ҳам савия жиҳатдан ундан анча фарқ қилмайди, деб ўйлайман. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига бордим, йигитлар ёқди, Шомуродов жуда яхши ўйнади. Бу — ҳужумкор, ўйнайдиган жамоа, — дея Аршавиннинг сўзларини “СЭ” нашри келтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!