Андрей Фёдоров: Афтидан, "Бухоро"нинг кучига тўғри баҳо бера олмадик

"Бугун таркибда катта ўзгаришлар бўлгани сабабми ёки рақиб кучига тўғри баҳо бера олмадикми, ўйинни ўзимиз истагандек ўтказа олмадик. Лекин ўз вақтида ўйинни қайтадан қурдик ва ўзимиз кўниккан схемага ўтгач, ўйинимиз анча қовушди. Шундан кейин тўпни ҳам кўпроқ назорат қила бошладик.

Бугунги учрашув бир қатор футболчилар учун таркибимиздаги илк ўйин бўлди. Яхши ҳамки, бугунги баҳсни якунда ўз фойдамизга ҳал эта олдик. Бу бугун илк бор майдонга тушган ёш футболчилар учун янада қанот бўлади. Бугун аралаш таркибда ўйнадик. “Бухоро” жамоаси ҳам менда яхши таассурот қолдирди", – деб Фёдоровнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!