Андрей Фёдоров АГМКдан учралган мағлубиятдан сўнг клубдаги муаммолар ҳақида гапирди

Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида AГМКга (3:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Aндрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Икки хил таймнинг гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда футболчилар мураббийлар юклаган кўрсатмаларни бажара олишди. Иккинчи бўлимда жаримадан урилган гол эса барчасини ўзгартириб юборди. Голда ўзимиз айбдормиз. Шунинг ортидан ташаббус AГМК томонига ўтиб кетди. Ўзгаришлар орқали ўйинни кучайтиришни ният қилгандик. Бироқ бу умумий ҳолатни ёмонлаштириб юборди. Биздаги энг катта муаммо — таркиб. Касалланган, жароҳатдагилар кўп. Шунингдек, асосий футболчиларимиз ҳам жамоани тарк этишди. Иложи борича тезроқ қайтишга ҳаракат қиламиз.

- Игнатий Нестеровнинг кетиши ҳақида гапирсангиз. Бу унинг қарорими ёки клубнинг?

- Ўзининг қарори. Умуман олганда, футболчининг жамоасини ўзгартириши футболдаги оддий ҳолат. У “Локомотив” учун кўп нарсалар берди ва кетишга қарор қилди. Қарорни ҳурмат қиламиз. Унинг кетиши бизга унчалик таъсир қилмаса керак. Кайфият унчалик яхши эмас. Йигитлар камбек қилишга қийналишмоқда. Бу борада ҳам ишлаймиз.

- Клуб активларини агентлик сотиб олганини эшитдик. Бир неча клуб бир агентликнинг ихтиёрида бўлиши ОФК қарорига зид. Умуман олганда клуб ҳусусийлашмоқда. Бунга фикрларингиз.

- Клубнинг ҳусусийлашиши жуда яхши ҳолат. Бунга розиман. Шу орқали клубларни ҳам кучайтириш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!