Андрей Фёдоров "Ал Иттиҳод"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров қуйидаги фикрларни билдирди:

"Аввало "Ал Иттиҳод"ни ғалаба билан табриклайман. Шуни айтишим керак, биз бу ўйинда ноҳақ мағлубиятга учрадик. Бундай ҳолат аввалги турда "Ал Райан" билан кечган баҳсда ҳам кузатилганди.

Ўтказиб юборилган голларни айтмаганда ўйинга белгилаган тактикамиз иш берди. Менга жамоа ҳаракати ёқди, лекин афсуски ютқазиб қўйдик. Айрим камчиликлар бор ва уларни бартараф этиш устида ишлашимиз керак. Энди кейинги ўйинларда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз", - деб Фёдоровнинг сўзларини келтириб ўтди "Локомотив" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!