Андрей Фёдоров: Биринчи бўлимда кўп ҳужум қилганимиз боис иккинчи бўлимда тўпни кўп йўқотдик
Ads

"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Кечаги матбуот анжуманида айтганимдек, "Ал Ваҳда" ўзгарган. Рақиблар тартибли ўйин намойиш қилишди. Бизнинг илк бўлимга танлаган тактикамиз иш берди. Иккинчи бўлимнинг охири эса бироз асабий ўтди. Бундай ўйинлар орқали жамоалар тарбияланади, характер кучаяди.

Биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар қилганимиз боис катта куч йўқотдик. Шу сабабли иккинчи бўлимда тўпни йўқотиш ҳолати кўп бўлди. Жамшид ўйинни юқори савияда ўтказди. Чарчагани боис уни алмаштирдик ва Шоғуломов ҳамда Амонов орқали қанотларни ишлатишга ҳаракат қилдик. Менимча бу ёмон эмас", - дейди тажрибали мутахассис.