Андрей Фёдоров: "Локомотив" бугун ғалабага ҳақли эмас эди

"Бу ўйинни муҳокама қилиш қийин. Ўйинимиз ўхшамади. Паст тезликда ўйнадик. “Бунёдкор” эътиборини ҳимояга қаратгани боис, улар қарши ҳужумларга ўтиб кетишди.

Йигитлардан тўпни тезроқ ҳаракатлантиришни сўраган эдим. Бироқ ўйин ўхшамади. Шу боисдан айта оламан, бугунги натижа адолатли эди. Бугун биз ғалабага лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак ҳам шу фикримда қоламан. Ўйин борасида бошқа изохим йўқ", - деб Фёдоровнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!