Андрей Фёдоров: "Локомотив"нинг йўқотадиган нарcаси қолмади

Бунда дастлаб "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ва жамоа ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров иштирок этиб, ОАВ саволларига жавоб қайтаришди.

"Авваламбор барчани Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ғалаба учун бор кучимизни берамиз. Турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмади ва эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Мен "Ал Ваҳда" бизга қарши қандай ўйин намойиш этиши ҳақида гапира олмайман, фақат ўз жамоам ҳақида фикр билдиришим мумкин. Рақиб гуруҳда биринчи ўринда кетяпти, бу эса уларнинг кучидан дарак беради. Лекин эртага биз ҳам уч очколи бўлишга ҳаракат қиламиз", - деб Фёдоровнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!