Андрей Фёдоров: ОЧЛ ўйинлари футболчиларга мотивация бера олмаса, нима қилиш мумкин?
Анжуманнинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ҳамда ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевлар иштирок этди.
"ОЧЛдаги барча ўйинларимизни яхши бошлаганмиз ва таҳлиллар учрашув сўнггида кучсиз ўйнаётганимизни кўрсатмоқда. Фикримча Қатардаги мағлубият бизнинг гуруҳ босқичида қолиб кетишимизга сабаб бўлмади. Барча ўйинлар муҳим. Ўша баҳсдан сўнг эндигина икки тур якунланган вақт эди. "Ал Ваҳда" билан баҳс олдидан ҳам бизда плей-оффга чиқиш учун имконият бор эди.
Аслини олганда биз ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Шунчаки қандайдир майда деталлар туфайли гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлмоқдамиз. Бу ҳаёт ва ҳеч ким хатолардан ҳимояланмаган.
Биз бундай учрашувларда кам иштирок этамиз. ОЧЛ ўйинлари футболчилар учун мотивация бера олмаса, нима қилиш мумкин?
Таркибдаги барча футболчилар соғ-саломат ва эртанги баҳс олдидан ҳеч қандай йўқотишлар мавжуд эмас", - деди Фёдоров.
Фикрлар