Андрей Фёдоров "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

CHERY AUTO

"Авваламбор "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин ўйин борасида айтганда биз 1:3 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Иккинчи тайм бошида бироз сустлашдик ва натижада 2 та тезкор гол ўтказиб юбордик. Уёғига эса “Пахтакор” ёпилиб олди ва бизнинг гол киритишимиз қийинлашди. Чемпионатда энди биринчи ўйинни ўтказдик. Ҳали олдинда учрашувлар кўп. Хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ўйин сифатини яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Tecno

Иккинчи бўлимни кучсиз ўтказаётганимиз жисмоний тайёргарликдан эмас. Бир голни пенальтидан, иккисини қарши ҳужумдан ўтказдик, бошқа хато бўлмади.

Икки ўйинда 5 та гол ўтказиш яхши натижа эмас ва бунинг устида иш олиб борамиз. Иш бор жойда хато бўлади", - деди Фёдоров.

Comments

You must be logged in to commet!