Андрей Фёдоров: Танаффусдаги гаплар фойда берди
Бугунги учрашувда қайд этилган натижадан жуда ҳам мамнунман. 1-тур ўйинида унча яхши чиқмаган жиҳатларни бугунги баҳсда яхши ижро эта олдик. Иккинчи бўлимни айниқса, жуда яхши ўтказганимизни таъкидлай оламан. Биринчи бўлимда эса ўзимизнинг позицион хатоларимиз эвазига ўйинимиз унча қовушмади. Лекин танаффусда буни муҳокама этиб олдик ва натижада иккинчи бўлимни маъромидагидек ўтказдик. Энг асосийси эса – рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқдик. Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Бугун биз олдиндаги учрашувлар олдидан яхши тадорик кўриб олдик, - деди мутахассис.
Фикрлар