Андрей Фёдоров: Вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз

 

Олий Лига 9-туридан ўрин олган “Насаф” – “Нефтчи” (2:0) учрашувидан кейин “Нефтчи” жамоаси устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

“Жамоамиз учрашувда ютқазган бўлсада яхши ўйин намойиш этди. Футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини менга ёқди. Улар ҳисобга қарамасдан майдонда яхши ҳаракат қилишди. Бор кучларини беришди. Бугун жамоамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилишди, ҳаяжон ҳам бўлди, бу орқали улар хатоларга ҳам йўл қўйишди. Аммо яна такрор айтаман, бугун жамоамнинг кўрсатган ўйини менга ёқди.

Шерзод Ҳакимов жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаётган эди. У кейинги вақтларда яна ўзини тиклаб, бизга ёрдам бера бошлади. Ўйлайманки, у  кейинги ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қила олади.

Абдумавлон Абдулжалилов “Пахтакор” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади, у кейинги уч мавсумда бизнинг жамоамиз таркибида ўйнаяпти. Мен унинг келажаги порлоқ деб, ҳисоблайман. Дарвозабонимиз бугун ҳам яхши ўйин кўрсатди.

“Нефтчи”нинг бу йилги муваффақиятсизликларига сабаб? Жамоамизнинг кўрсатаётган ўйини борасида ёмон эмас. Аммо вазиятларни голга айлантиришда бироз оқсаяпмиз. Менимча бу ўткинчи ҳолат. Камчиликлар устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, биз албатта керакли очколарни қўлга киритамиз”, – деди Фёдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!