Андрей Канчельскис: Дуранг ҳаққоний натижа
Суперлига 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг “лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Учрашув жанговар руҳда, қизиқарли, яккакурашларга бой тарзда ўтди. Менимча, дуранг ҳаққоний натижа бўлди. Албатта, учрашувнинг қийин кечишини билардик. Шогирдларимга майдонда жонбозлик намойиш этганликлари, барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман.
Ушбу баҳсдан олдин журналистлар билан матбуот анжумани ўтказилган ва унда жамоамиз айни пайтда руҳий ҳамда жисмоний тарафдан тарафдан “ўра”да эканлигини таъкидлагандим. Бундай қийин вазият ҳар бир клубда юз беради ва биз тезроқ бундан чиқиб кетишимиз лозим. Ғалаба қозонсак, барчаси ортда қолади.
Футбол олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарли спорт тури ҳисобланади. Бунда кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Асосийси натижа ва биз бир очкони қўлга киритдик.
Бу омадсизликнинг ортда қолганлигининг бошланиши ва секин-аста қийин вазиятдан чиқиб кетамиз, деб умид қиламан, - деди мураббий.
Фикрлар