Андрей Канчельскис: Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси Мбаппе, аммо...

“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Қатардаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб Килиан Мбаппени эътироф этди.

"Мбаппе - жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси, аммо Аргентина жаҳон чемпиони бўлса, Месси энг зўр бўлади", - деди россиялик мутахассис РБ Спорт нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Килиан ЖЧ-2022да ҳозирча энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Бугун, 14 декабрь куни Франция терма жамоасининг мусобақанинг ярим финалида Марокашга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хасанов Сахобиддин
14/12/2022 16:24
Буни хамма биладику