Андрей Канчельскис: Келгуси мавсум ОЧЛга чиқишга ҳаракат қиламиз

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари (1:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг наманганликлар устози Андрей Канчельскис учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Кайфият ҳам бошқача бўлди, об-ҳаво ҳам. Кечаги баҳс эса туманда анча қийинчиликларга дуч келдик. Ўйинда кўпроқ ҳимоявий тактика асосида ўйнадик. Футболчиларга мавсум давомидаги ўйинлари учун рахмат айтаман. Мухлисларимизга ҳамда қўқонлик футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.

Англия туманли альбион дейилади , лекин тажрибамда бундай туманда футбол ўйнашга тўри келмаган. Кеча эса биз шундай вазиятда тўп суришимизга тўғри келди. Энди буни амалиётда ҳам кўрдим. Ўз ўрнида "Қўқон-1912" футбол клуби раҳбариятига бизга берган ёрдамлари , илиқ кутиб олганлари учун ўзимни миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Бу жамоага келгуси мавсумда омад тилайман !

Кейинги мавсумда жамоамиз раҳбарияти олдимизга аниқ мақсадларни қўйишган. Биз кучли учликка кириш ҳамда чемпионлар лигасига чиқиш мақсадида ҳаракат қиламиз", - деб россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.