Андрей Канчельскис: ЦСКАнинг "Реал"га ютқазмаслигини сезгандим, аммо...

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида ЦСКАнинг Мадридда “Реал” устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапириб ўтди.

“Ўйиндан олдин мен “армиячилар”нинг мағлуб бўлмаслигини сезгандим. Аммо, ғалаба қозонишини, устига-устак йирик ҳисобда зафар қучишини тасаввур қилиш қийин эди. Бу ўйин учун уларга қойил қолиш керак ва раҳмат айтиш керак”, - дейди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА “Реал”ни биринчи даврада Москвадаги баҳсда ҳам мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!