Андрей Канчельскис водийнинг бошқа жамоасини бошқариши кутилмоқда
Куни куча Наманганнинг "Навбаҳор" клуби раҳбарияти Андрей Канчельскисни ўз лавозимидан озод этди. Ушбу кутилмаган ўзгаришдан сўнг "лочинлар"га янги мураббий излаш ишлари бошлаб юборилди.
Ўз навбатида, россиялик мураббий юртимизда фаолиятини давом эттирадиган кўринади. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, унинг хизматларига водийнинг бошқа бир жамоаси "Қўқон-1912" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Биласиз, "Қўқон-1912" клубида Нўмон Ҳасанов бир неча тур аввал истеъфога чиққанди. Айни пайтда жамоани вақтинча Азиз Тўхтабоев бошқариб бормоқда. Қўқонликлар раҳбарияти Канчельскисни жамоага олиб келишга ҳаракат қилишмоқда.
Фикрлар
Kanchelskiskiga zor bolasizlar bunaqasi qaytib kelmaydi