Андрей Микляев: Нима ҳам дердик, бу - футбол
Ads

“Навбаҳор” – “Локомотив” (2: 0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун стадионда ажойиб атмосфера бўлди. Мухлисларнинг бундай қўллаб-қувватлаши остида ҳар қандай жамоа ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга уринади. Бугун биз ёмон ўйнамадик. Лекин вазиятларни унумли якунлашда омадимиз келмади. Афсуски, сўнгги бир нечта ўйинда имкониятни бой бериб қўйдик. Аслида бугун ғалаба қозонсак ҳам бўларди. Бироқ рақиб бизни қарши ҳужумларда жазолаб кетди. Нима ҳам дердик, бу – футбол. Келаси ўйинларда ғалаба қозонишга уринамиз", - деди тажрибали мутахассис.