Андрей Микляев: Пенальтилар баҳсига тайёргарлик кўрганимиз йўқ

Хабарингиз бор, 4 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финал беллашуви ўтказилади. Унда “Бунёдкор” – “Локомотив” қарама-қаршилиги кузатилади. Мазкур баҳс олдидан бугун “Бунёдкор” стадионида ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ва тажрибали футболчи Тимур Кападзе иштирок этишди.

- Иккинчи йил кетма-кет мамлакат кубоги финал ўйинида иштирок этяпмиз. Бундан хурсандмиз. Эртанги ўйинга ҳам катта умид боғлаганмиз. Биз ўйин вақтида ғалабага эришмоқчимиз. Шу сабабли пенальтилар баҳсига тайёргарлик кўрганимиз йўқ.

Майдон ҳолати яхши эканига ишонаман. Эртага жамоалардан фақат майдонга чиқиш ва чиройли ўйин кўрсатиш талаб этилади, - дейди Андрей Микляев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!