Андрей Микляев Суперлига старти олдидан қандай фикрда?

Хабарингиз бор, 1 мартдан Суперлига-2018 старт олади. Биз янги мавсум аввалидан мутахассисларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев эртадан бошланадиган чемпионат баҳслари ва бошқалар ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

- Жамоамиз янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб борди.  Қишда 2та хориж йиғини ташкил этилди. Яхши савиядаги жамоалар билан назорат ўйинлари ўйнадик. Қолаверса, таркибимизни сезиларли даражада кучайтира олдик.  Ҳозир бизнинг ҳар бир чизиғимизда рақобат бор. Бу эса кишини хурсанд қилмай қолмайди. "Локомотив" олдидаги режалар ўзгармайди. Жамоамиз янги мавсумда ҳам ўзи иштирок этадиган мусобақаларнинг барчасида юқори ўринлар учун курашади. Миллий чемпионатимиз анча қизиқ кечиши кутилмоқда.  Умид қиламанки,  чемпионлик унвонимизни сақлаб қоламиз,  - деди Андрей Микляев.

Бекзод Исаев суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!