Андрей Рябинский: "Ўзбекистонлик боксчилар келажакда катта юлдузларга айланади"
3 апрель куни Тошкент шаҳри шов-шувли профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Яъни, Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган IBF ва WBA чемпионлик камарини япониялик даъвогар Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади.
Мазкур жанг олдидан турнир ташкилотчиларидан бири “Мир бокса” промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский "Matchroom boxing" медиасига ўз фикрини билдирди.
- Ушбу воқелик Ўзбекистон профессионал бокси учун муҳим аҳамият касб этади. Бу жанг кечаси боксчилар учун 2021 йилни ўз халқи ва мухлислари кўз ўнгида ажойиб бошлаб олишлари учун яхши имконият. Улар тез суръатларда ўсиб бормоқда. Ўйлайманки, улар келажакда катта юлдузларга айланишлари мумкин!
Фикрлар