Андрей Шипилов: Баъзан футболда шунақаси ҳам бўлиб туради
“Қўқон-1912” илк тур ўз майдонида 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган эди. Биз ҳам Олмалиқда яхши ўйин кўрсатган эдик. Иккала жамоа яхши кайфиятда бугунги учрашувга етиб келишди. Биринчи бўлим яхши ўтди, тартибли ўйин намойиш этдик. Иккинчи бўлимда эса устунлик тўлиқ қўқонликлар тарафида бўлди. Меҳмонлар мағлубиятга, биз ҳам балки ғалабага лойиқ эмасдик. Аммо бу футбол ва баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради.
Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда қулай имкониятга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик. Қўқонликларда ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди, стандарт вазиятлар борасида ҳам тўлиқ устунлик уларда бўлди”, – дея Шипиловнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.
Фикрлар