Андрей Шипилов: Бугун биз бир очкони қўлга киритдик
Хабарингиз бор бугун Coca-Cola Суперлиганинг 9-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида бекободликлар устози Андрей Шипилов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.
“Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумда ҳам жамоамиз Наманганда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган эди. “Навбаҳор” жамоасига ажойиб меҳмоннавозлик учун миннатдорчилик билдираман. Ҳафта давомида шогирдларимни бундай кўпсонли ишқибоз ташриф буюрадиган стадионда тўп суришга тайёрлашга интилган эдим. Биринчи бўлимда айтарли хавфли вазиятлар юзага келгани йўқ. Биринчи бўлимда биз тўпни назорат қилишга уриндик, иккинчи таймда эса “Навбаҳор” узун паслар ва тўп узатмалар орқали ўйнашга уринди. Ўйин сўнггида бизда 2 та яхши вазията юзага келди. Лекин улардан наф чиқара олмадик. Якунда қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди. Бугун биз бир очкони қўлга киритдик”, - деди мутахассис.
Фикрлар
Иккиюзламачиларни сайти чем.аз
Барчамизга Омад!
Кимнидур хафа қилган булсам узр!