Андрей Шипилов: Гол урганимиздан кейин вақтни чўзмасликка ҳаракат қилдик

“Андижон” – “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўйин тўғрисида фикр билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

- Бугунги баҳсга ҳам амалий, ҳам назарий машғулотларда жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ушбу мавсум иккинчи марта янги бош мураббий бошчилигида илк бор майдонга тушаётган жамоага қарши ўйин ўтказдик. Янги мураббий билан ўзгача руҳда ўйин кўрсатилса-да, биз ҳам ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга уриндик. Рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши ўрганишга уриндик. Кераксиз вазиятда хато қилиб гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Якунда гол киритишга ҳам муваффақ бўлдик. Таъкидлашим лозим, биз гол урган бўлсак-да, ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар яна ҳужум қилишга ва вақтни чўзмасликка ҳаракат қилдик. Киритган голимиздан кейин ҳам бизда бир нечта яхши имконият юзага келди. Қайд этилган натижа адолатли бўлди, деб ҳисоблайман, - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!