Андрей Шипилов: Лобанов бизни қутқариб қолди
Ads

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ажойиб ва қизиқарли футбол учрашуви бўлиб ўтди. Менга бу шаҳарга келиш ва мана шундай муҳташам стадионда футбол ўйнаш ёқади. Бу гапим учрашув натижасига боғлиқ эмас. Мен ўтган йил келганимда ҳам бу гапимни айтганман. Бугун бизни қандай ўйин кутаётганини билардик. Бизни ягона ҳавотирга солган жиҳат “Насаф” нинг Термизда кўрсатган ажойиб ўйини эди. 1-бўлимда рақиб бизнинг ўйинимизни баҳолай билмади ёки биз яхши ўйин кўрсатдик.

- Иккинчи бўлимда эса ўйинни тўлалигича “Насаф” футболчилари назорат қилишди. Александр Лобанов эса бугун ажойиб ўйин кўрсатди. У бизни муқаррар 3-4 голли вазиятлардан қутқарди. Бугун бизга омад кулиб боқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
01/08/2019 12:47
Хомиладор Лобанов куткариб колди ????
&
JASUR3838
01/08/2019 15:36
Nasafga kiyingi uyinlada omad
&
JASUR3838
01/08/2019 15:34
Tug'ri Labaniv yahshi quriqladi darvozani likin vaqtni huda kup chuzdi.Bahromni aytmasa ham buladi

Минбар

Барча блоглар