Андрей Шипилов: Ўйин бизнинг режа асосида кечмади

“Сурхон” — “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

- Чемпионат старт олди, 1-тур ўйини ҳамиша осон кечмайди. Бугунги рақибимизнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билар эдим. Лекин ўйин мен ўйлаган режа асосида кечмади. Ўйин бошиданоқ жуда қўпол хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ҳали уйга қайтгач ушбу хатони албатта таҳлил қилиб чиқамиз. Биринчи бўлимда тўпга эгалик қилишда устун бўлдик. Лекин гол киритиш насиб этмади. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз анча ўзгарди. Мен Аббос Отахоновга миллий терма жамоадан ўрин олиш учун нафақат орқада, балки олдинги чизиқда ҳам яхши ўйнай олиш лозимлигини кўп айтаман. Бугун ушбу ҳолат ўзини оқлаганидан хурсандман, - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!