Англия - Ирландия: Матнли трансляция

Миллий терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган Англия - Ирландия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга икки дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жеймснинг узатган пасини Харри Магуйар боши билан дарвозага йўллашга уринди, бироқ ноаниқ.

  • 88'

    Фил Фоденнин пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 84'

    Зарбалар бўйича статистика 19:3.

  • 80'

    Англия тўпни назорат қилмоқда.

  • 77'

    Букайо Саканинг пасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 73'

    Мэйсон Маунт захирага олинди, майдонга Джуд Беллингхем тушдт

  • 72'

    Ирландия бурчак тўпини хавфли вазиятга айлантира олмади.

  • 71'

    Адам Айда Ронан Куртис ўрнига майдонга тушди.

  • 70'

    Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 65'

    Тайрон Мингс майдонни тарк этди, Эйнсли Мэйтленд-Найлс баҳсга қўшилди.

  • 63'

    Доминик Кальверт-Льюин ўрнини Тэмми Абрахамга бўшатиб берди.

  • 61'

    Фил Фоден Жек Грилиш ўрнида ҳаракат қилади.

  • 61'

    Сайрус Кристи ҳам майдонни тарк этди, Кевин Лонг унинг ўрнини эгаллади.

  • 61'

    Каллум О'Дауда захирага олинди, Джеймс Макклейн майдонга тушди.

  • 61'

    Ирландияда ўзгариш. Робби Брэйди Дарли Хорган ўринин эгаллади.

  • 58'

    Жейдон Санчо тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 56'

    ГОООЛ! Доминик Кальверт-Льюин ҳисобни йириклаштирмоқда.

  • 55'

    Сайрус Кристи ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Пенальти.

  • 54'

    Жейдон Санчо ҳимоячилардан ўтиб кетмоқчи бўлди, бироқ рақиб футболчилари уни тўхтата олишди.

  • 50'

    Букайо Сака қулай имкониятдан фойдалан олмади.

  • 47'

    Жек Грилиш рақиб жарима майдонига кириб, тўпни жамоадошларига узатди, бироқ унинг пасига хеч ким етиб боролмади.

  • 46'

    Ник Поп ўрнига Дин Хендерсон майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+2'

    Жейдон Санчо рейдини ҳимоячилар осонлик билан тўхтатишди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Дара О'ши қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Жек Грилишнинг жарима майдонига узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 41'

    Мэйсон Маунт бурчак зарбасини қисқа пас билан давом эттирди.

  • 38'

    Англиянинг бурчакдан узатган зарбаси Даррен Рэндолфнинг қўлига бориб тушди.

  • 38'

    Жейдон Санчонинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланди.

  • 37'

    Англия тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 34'

    Мэйсон Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 33'

    Жейдон Санчо ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 31'

    ГОООЛ! Жек Грилишнинг узатмасини Жейдон Санчо голга айлантирмоқда.

  • 30'

    Англия бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

  • 28'

    Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 27'

    Хари Магуайр бурчакдан узатилган пасга биринчи бўлиб етиб борди, бироқ дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 26'

    Инглизлар бурчак тўпи тепишади.

  • 22'

    Жек Грилишнинг рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 20'

    Мэйсон Маунтнинг узоқдан йўллаган зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 18'

    ГОООЛ! Харри Магуайр қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 17'

    Букайо Саканинг зарбасини Даррен Рэндолф қайтарди.

  • 14'

    Жон Эган ўрнига Дара О'ши майдонга тушди.

  • 13'

    Жон Эган рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ердам кўрсатилмоқда.

  • 9'

    Дарли Хорганнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.

  • 7'

    Тайрон Мингснинг зарбаси бироз ноаник бўлди.

  • 5'

    Мезбонлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади.

  • 5'

    Букайо Саканинг жарима майдонига узатган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 2'

    Дарли Хорган кутилмаганда рақибининг оеғига зарба бериб юборди.

  • 1'

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Сизлар билан биргаликда Англия ва Ирландия ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!