Англия - Уэльс: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Англия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилмоқда. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Англия

  • Доминик Кэлверт-Льюин 26'
  • Конор Коуди 53'
  • Дэнни Ингс 63'

Ўртоқлик учрашувлари 1-тур

09/10/2020, 00:00

3
:
0
Тугади

Уэльс

    Стадион: Wembley 0 томошабин

    Бош ҳакам: Robert Madden

    45'
    90'

    • 90+2'

      Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

    • 90+1'

      Ўйин сўнгида бурчак тўпи ишлаб олган инглизлар ундан наф чиқара олишмади.

    • 90'

      Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.

    • 87'

      Крис Мефамга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    • 85'

      Мэйтланд-Найлз жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини тушунтирди.

    • 83'

      Дэнни Ингзнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

    • 79'

      Иккинчи бўлим тўлиқ инглизлар тасарруфига ўтди. Меҳмонлар деярли қаршилик кўрсата олмаяпти.

    • 75'

      Уинкс, Грилиш ҳамда Сака захирага олинди. Уларнинг ўрнига Уорд-Проуз, Барнс ва Мэйтленд-Найлз майдонга тушди.

    • 73'

      Уильямс ва Робертс майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Смит ҳамда Гантер ўйинга қўшилди.

    • 70'

      Саканинг жарима майдони ичидан берган зарбаси рекашет натижасида янада хавфли тус олди. Бироқ Хеннеси уни қайтаришга муваффақ бўлди.

    • 66'

      Грилиш ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди. Бу сафар жарима майдонига ёриб кирган футболчи бурчак зарбаси ишлаб олди.

    • 63'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

      Чалқанча зарбаси билан Дэнни Ингз ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

    • 62'

      Асосан, қзпол ўйини билан ажралиб турган Ампаду захирага олинди. Унинг ўрнига Уилл Волкс майдонга тушди.

    • 61'

      Дилиан Левитт Уинксга жароҳат етказиб қўйиши мумкин эди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

    • 58'

      Саутгейтдан учталик юриш: Маунт, Жеймс ва Мингс майдонга тушди. Уларнинг ўрнига Кальверт-Льюин, Триппьер ҳамда Жо Гомес захирага олинди.

    • 57'

      Итан Ампаду барибир сариқ карточка олди. У Грилишни чалган эди.

    • 55'

      Майдон эгалари ўйинни ишонч билан давом эттирмоқда.

    • 53'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

      Триппьернинг жарима майдонига узатган идеал узатмасини Коуди дарвозага йўллади.

    • 50'

      Грилишга жароҳат етказишига бир баҳя қолган Ампаду ҳакам томонидан жиддий огоҳлантирилди. 

    • 48'

      Иккинчи таймни инглизлар фаолроқ бошлади. Тўп назорати ҳам айнан уларда.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 45+2'

      Танаффус!

    • 45'

      Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

    • 42'

      Букайо Сакага нисбатан ишлатган қўполлиги учун Коннор Робертс сариқ карточка олди.

    • 41'

      Мур жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Неко Уильямс ўйинга қўшилди.

    • 40'

      Киффер Мурга яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар эҳтимолга қарши, захирада бошқа футболчи тайёргарликни бошлаб юборди.

    • 38'

      Коуди жарима майдони марказидан зарба йўллади. Унинг уриниши ноаниқ кетди.

    • 36'

      Ампаду орқа чизиқда бироз хавфли ўйнади. Унинг бахтига, рақиблари етарлича хушёр эмасди.

    • 33'

      Мурга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    • 30'

      Поуп билан бирга-бир вазиятга чиққан уэльслик ҳужумчи уни алдай олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

    • 28'

      Мефамнинг бош билан берган зарбасини Ник Поуп ушлаб олди.

    • 26'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

      Кальверт-Льюин дебют ўйинидаёқ гол урди ва ҳисобни очди! Грилишнинг узатмасини Доминик дарвозага жойлади.

    • 21'

      Мурнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Қулай вазият бой берилди.

    • 19'

      Бир неча рақиблари орасида қолиб кетган Тайлер Робертс рақибини фол ишлатишга мажбур қила олди.

    • 15'

      Саутгейт шогирдлари рақибга тўп назоратини бериб, ўзлари қарши ҳужумга ўтмоқда. Бу аввалдан ўйланган тактикага ўхшамоқда.

    • 13'

      Кальверт-Льюин дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, уни алдаб ўтди. Бироқ аниқ зарба бера олмади.

    • 10'

      Майдон эгаларининг зич ҳимояси туфайли, Гиггз шогирдлари марказда тўпни ушлаб турибди.

    • 8'

      Тўп назорати меҳмонларда. Инглизлар прессинг уюштирмоқда.

    • 5'

      Бен Дэйвис рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

    • 3'

      Ампаду яхши пас қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан ўтмади.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради! Старт учун барчаси шай ҳолатда!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)