Англия Бельгияга ютқазиб, гуруҳда қолиб кетди

Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Бельгия - Англия учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Юри Тилеманс узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Дрис Мертенс жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этган ҳолда, ҳисобни ишончли кўринишга  келтириб қўйди.

Ушбу ўйиндан кейин Бельгия ўз гуруҳида 12 очко тўплаган ҳолда, пешқадамлик қилаётган бўлса, 7 очко жамғарган инглизлар ярим финал чипталаридан қуруқ қолганлиги расман ойдинлашди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли транслция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Англиянинг сўнгги дақиқалардаги ҳужумлари ҳам бесамар якунланмоқда. Улар бугун ўз даражасидага футболни намойиш эта олишмади.

  • 90+2'

    Қарши ҳужумга ўтган Лукаку жарима майдони яқинидан ноаниқ зарба берди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бельгияликлар тўпни шунчаки олдинга тепиб юбормоқда. Бу уларга қимматга тушиши мумкин.

  • 87'

    Англия штурм уюштирмоқда. Бироқ ҳар сафар бельгияликлар тўпни узоқлаштириб юборишни уддаламоқда.

  • 85'

    Букайо Сака жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 83'

    Дрис Мертенс ўрнига Денис Прат ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Икки рақибини алдаб ўтган Кейн зарба берди. Тўп йўл-йўлакай Денайерга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 80'

    Бу сафар тўп жарима майдонига узатилди. Куртуа яна ўз ўрнида.

  • 78'

    Узоқдан йўлланган зарбани Куртуа қайтарди.

  • 75'

    Бельгия кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда. Инглизлар учун жарима майдонига ёриб кириш катта муаммолар туғдиряпти.

  • 72'

    Саутгейт амалга оширган ўзгаришлар ўйинни фаоллаштира олди.

  • 69'

    Кальверт-Льюин ҳамда Жэйдон Санчо ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Мэйсон Маунт ва Киран Триппьер майдондан олинди.

  • 66'

    Инглизлар катта иштиёқ билан ҳужумга интилмоқда. Бельгия ҳимояси қийналишни бошлади.

  • 63'

    Торган Азар ва Триппьер тўқнашиб кетди. Меҳмонлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 61'

    Бу сафар Грилишнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 59'

    Мертенс Грилишга нисбатан ишлатилган қўполлик учун карточка ишлаб олиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 57'

    Англиянинг ҳужумлари зарбагача етиб бора бошлади: Кейн жарима майдони ичидан ўз омадини синаб кўрди. Куртуа ўз ўрнида!

  • 56'

    Харри Кейнга нисбатан Денайер жиддий қўполлик ишлатди. Инглиз футболчисига тиббий ёрдам керак.

  • 54'

    Триппьернинг зарбасидан сўнг тўп ўз жамоадошига тегди. Яни бир қулай имконият қўлдан кетди.

  • 53'

    Жарима майдони чизиғи устида Менье Грилишни тўхтатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 52'

    Тўп қаршисига яқинлашган Маунтнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.

  • 51'

    Катта тезликда жарима майдонига ёриб кираётган Кейнни Алдервейрелд қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 48'

    Бўлим аввалида бельгияликлар ҳужум уюштирди. Вазият зарбага қадар етиб бормади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлмилар оралиғида Харри Уинкс ўйинга қўшилди. У Жордан Хендерсонни алмаштирди.

  • 46'

    Футболчлар майдонга қатйрди. Бих ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Таймни меҳмонлар устунлик билан якунламоқда. Аммо хавфли зарбадан ҳамон дарак йўқ.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Кейннинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 44'

    Харри Кейнга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Витсель огоҳлантирилди. У кейинги учоашувни ўтказиб юборади.

  • 42'

    Лукаку соло юриш билан жарима майдонигача кириб борди ва шеригига пас берди. Де Брюйне тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 40'

    Майдон эгалари олдинга ўтишга шошмаяпти. Рақибдан олиб қўйилган тўп орта узатилмоқда.

  • 38'

    Жароҳат олган Бен Чилуэлл захирага олинди. Унинг ўрнини Букайо Сака тўлдирди.

  • 37'

    Де Брюйненинг ноаниқ узатмаси Бельгиянинг тезкор қарши ҳужумини эрта якунлаб қўйди. Азар бу тўпга ета олмасди.

  • 36'

    Бен Чилуэллга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 34'

    Грилиш томонидан марказга узатилган яна бир пас хавфли чиқди. Маунтнинг зарбаси эса вазиятни кўкка совурди.

  • 32'

    Мартинес шогирдлари яхши прессинг уюштирмоқда. Тартибли ҳимояланаётган мезбонлар рақиб учун муаммо туғдиряпти.

  • 31'

    Шеригининг узатмасидан кейин тезкор қарши ҳужумга ўтган Лукакуни Мингс усталик билан тўхтатиб қолди.

  • 29'

    Грилиш дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ ортдан етиб келган Алдервейрелд хавфни бартараф этди.

  • 27'

    Бельгияликлар жарима майдонига оширилган тўпларни бирин-кетин узоқлаштирмоқда.

  • 25'

    Тўп назоратини қўлга олган англияликлар ҳужумларни кескинлаштиришда қйиналмоқда.

  • 23'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Мертенс жарима зарбасини голга айлантирди!

    Стандарт вазиятни қойилмақом тарзда ижро этган Дрис Мертенс ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

  • 22'

    Зарба йўллаш учун ажойиб имконият ҳосил қилган Де Брюйнени Райс қўполлик эвазига тўхтатди. Кевиннинг ўзи учун яхши стандарт вазият.

  • 21'

    Менье марказда қўполлик ишлатди. Тўп яна инглизларга олиб берилди.

  • 19'

    Саутгейт шогирдлари позицион ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 17'

    Де Брюйне бурчакдан узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 15'

    Грилишнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.

  • 14'

    Инглизлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ўтмоқда. Ҳужумлар хавфли тус оляпти.

  • 12'

    Узоқ масофадан берилган яна бир зарбани Куртуа ушлаб олди.

  • 11'

    Англия дарҳол тўпга реакция билдира олди. Бурчакдан оширилган тўпни Кейн дарвозага йўллади. Куртуага муаммо туғдирган тўпни Лукаку қайтариб юборди.

  • 10'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тилеманс ҳисобни очди!

    Узоқ масофадан зарба йўллаган Юрининг уринишидан сўнг тўп Мингснинг оёғига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

  • 8'

    Вертонген ноаниқ узатмаси билан жамоасининг позицион ҳужумини барбод қилди.

  • 7'

    Майдон эгалари тўпни наорат қилмоқда.

  • 5'

    Денайер Грилишга нисбатан қоида бузди. Англияда яхши стандарт юзага келди.

  • 3'

    Инглизлар ўйинни фаолроқ бошлади. Кейн жарима майдони ташқарисидан зарба берди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!