Англия бундай қўпол ўйинчини кўрмаган!
“Арсенал” жамоаси премьер-лиганинг 22-туридан ўрин олган “Вулверхэмптон”га қарши сафар учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиннинг антиқаҳрамони “канонирлар” ҳимоячиси Давид Луис бўлди.
Бразилиялик ҳимоячи биринчи бўлимга тўхталишлар учун қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда ўйин қоидасини бузди. Луис қизил карточка ва пенальти билан жазоланди. “Бўрилар” ярим ҳимоячиси Рубен Невеш 11-метрлик белгидан тўпни дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирган голни урди.
Шу тариқа, Давид Луис 2019 йилнинг августида АПЛда “Арсенал” жамоасида дебютини нишонлаганидан бери уч марта майдондан ҳайдалди ва олти марта пенальтига сабабчи бўлди. Англияда ҳали ҳеч қайси футболчи Давид Луис каби қисқа муддатда бунча кўп кўполлик ишлатмаган экан.
Умуман олганда, Луис жорий мавсумда “Арсенал” сафида 18 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга ҳам эришди.
Фикрлар