Англия чемпиони Италиядан ҳимоячи топди

CHERY AUTO

 

Tecno

Англиянинг амалдаги чемпиони – “Лестер” клуби “Сассуоло” ҳимоячиси Франческо Ачерби хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Италия нашрларининг маълум қилишича, “Лестер” қишки трансфер ойнаси давомида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда ва 28 ёшли италиялик ҳимоячини жамоага олиб келишни кўзламоқда.

Маълумотларга кўра, “Лестер” италиялик ҳимоячи учун 10 млн евро тўлашга тайёр. Лекин “Сассуоло” Ачерби учун 15 млн евро сўрамоқда.

Comments

You must be logged in to commet!