Англия чемпиони “Малага”га футболчисини бермади
Ads

 

Испания чемпионатида иштирок этаётган “Малага” қишки трансфер вақтида таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Гарчи бу жамоа гранд клублар сингари шов-шувли трансферларни амалга ошира олмаса-да, ўзига мос футболчиларни қидириб топмоқда.

Бу гал испан клуби Англия чемпиони – “Лестер” таркибида асосий таркибга киришга қийналаётган марказий ҳимоячи Луис Эрнандесни таклиф қилмоқда. Бу футболчи ўтган йили ёзда “Спортинг Хихон” жамоасидан эркин агент сифатида “Лестер”га қўшилган эди.

“Малага” испаниялик футболчини ижара асосида ўз жамоасига қўшиб олишни истаганди. Бироқ инглизлар бу таклифни рад этди.

27 ёшли Луис Эрнандес “Лестер” таркибида ўнта учрашувда майдонга тушган.

SPORTS.uz