Англия чемпиони майдонида ютқазмаган "Атлетико" кейинги босқичга чиқди

Бундан бир неча дақиқалар аввал УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Лестер" ҳамда Мадриднинг "Атлетико" жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Шу куни учрашувни кузатиб борган мухлислар бор йўғи 2та голга гувоҳ бўлишди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Шу тариқа Мадридда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "матрасчилар" мусобақанинг ярим финалига йўл олишди.

Лестер, «Кинг Пауэр» стадиони

«Лестер Сити» – «Атлетико» – 1:1 (0:1)

Голлар: Варди 61 - Ньигес 26

«Лестер Сити»: Шмейхель, Морган (Амарти 83), Фукс, Симпсон, Беналуан (Чилуэлл 46), Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Марез, Оказаки (Ульоа 46), Варди.

Бош мураббий: Крэйг Шекспир.

«Атлетико»: Облак, Годин, Савич, Хуанфран (Эрнандес 56), Луис (Корреа 74), Хименес, Карраско (Торрес 69), Габи, Коке, Ньигес, Гризманн.

Бош мураббий: Диего Симеоне.

Бош ҳакам: Жанлука Рокки.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!