Мундиалга оз қолганда терма жамоа таркибида ўзгариш бўлди
Шотландия терма жамоаси ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 2026 йилги жаҳон чемпионати учун қайдномага “Манчестер Юнайтед”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Тайлер Флетчер киритилганини эълон қилди.
Аввалроқ “Наполи” ярим ҳимоячиси Билли Гилмор жароҳати сабабли жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди.
Жорий мавсумда Тайлер Флетчер Англия Премьер-лигаси баҳсларида икки марта майдонга тушди. Шунингдек, у “Манчестер Юнайтед”нинг 21 ёшгача бўлган жамоаси сафида 29 та учрашувда қатнашди.
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Шотландия терма жамоаси “C” гуруҳида Бразилия, Марокаш ва Гаити терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичида 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача бўлиб ўтади.

Фикрлар