
Англия ФА “Манчестер Сити”ни ҳам, МЮни ҳам жазоламади
Англия Футбол Ассоцияцияси Англия Премьер-Лигаси 16-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ечиниш хонасида юзага келган ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмайди.
“Қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйиндан сўнг ечиниш хонасида “шаҳарликлар” ғалабани жуда ҳам баланд овоздаги қўшиқ қўймасликларини сўраган. Португалиялик мутахассисга Эдерсон жавоб қайтарган ва оқибатда жанжал келиб чиққан эди.
ВВС хабарига кўра, вазият билан танишган Англия ФА ҳеч қандай чора кўрмасликка қарор қилди.
Фикрлар