Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль"га қарши айблов эълон қилди

Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль"га қарши айбловларни эълон қилди. Бунга ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтган "Манчестер Сити"га қарши ўйиннинг 34-дақиқасида жамоа футболчилари ҳакамни ўраб олган эпизод сабаб бўлди.

Гап "қизиллар" футболчилари ҳужумни бузгани учун ҳакамдан Родрига иккинчи сариқ карточка талаб қилган пайт ҳақида бормоқда.

Мерсисайдликлар бу айбловларга 12 апрелгача жавоб бериши керак. Балки клуб жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Клопп шогирдлари биринчи бўлиб гол урган бўлсада, сафарда "Манчестер Сити"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!