Англия футбол ассоциацияси янги бош мураббий учун қандай талабларни қўяди?

  • 18 июля, 2024, 09:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футбол ассоциацияси истеъфога чиқарилган бош мураббий Гарет Саутгейтнинг вориси учун ўзининг умумий талабларини маълум қилади. Sky News нашри хабарига кўра, FA ушбу лавозим учун мезонларга жавоб берадиган турли мураббийлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқда.

Tecno

FA кейинги бош мураббийнинг жамоатчилик қизиқиши ва назорати кучайишига дош бера олиши ва бошқарув соҳасида катта тажрибага эга бўлиши зарурлигини алоҳида эътиборга олади.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейт Испания терма жамоаси билан Евро-2024 финалида (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозиминидан истеъфога чиқарилган эди.

Гарет Саутгейт 2016 йилдан бери Англия термасини бошқариб келмоқда. Бу давр ичида “Уч шерлар”  унинг қўл остида жами 102 та учрашув ўтказиб, 64 марта ғалаба қозонган, 20 марта дуранг ўйнаган ва 18 марта мағлубиятга учраган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию