Англия гранди “Рома” ҳужумчисига кўз тикмоқда

“Арсенал” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. “Тўпчилар” жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган Тэмми Абрахамни трансфер қилмоқчи.

Абрахам аслида “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланарди. “Рома”га кўчиб ўтганидан кейин бу жамоа таркибидаги дебют мавсумида 53 та учрашувда 27 та тўп киритди.

Унинг сермаҳсул ўйини Англиянинг қатор грандлари эътиборига тушди. Римликлар ёзда бу футболчини трансфер қилишдан бош тортди.

Аксига олиб, Абрахам янги мавсумда “йўқолиб” қолди. Унинг аҳволи Жозе Моуриньони ҳам безовта қилмоқда. Рим клуби гол уришни унутиб қўйган катта маош олувчи ҳужумчидан тезроқ воз кечмоқчи.

Тэмми Абрахамнинг ўзи ҳам Англия премьер-лигасига қайтишга мойиллик билдирмоқда. 25 ёшли форвардга “канонирлар”дан ташқари “Астон Вилла” ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!