Англия грандлари “Барселона” юлдузига харидор

Англия Премьер-лигаси грандларидан “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари таркибини “Барселона” плеймейкери Френки да Йонг билан кучайтирмоқчи.

Аслида англияликлар анчадан бери бу футболчига оғиз солиб келаётган эди. Бир йил муқаддам “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Барселона”ни бу трансферга кўндирган эди. Бироқ нидерландиялик футболчи Манчестерга боришдан бош тортганди.

Энди вазият ўзгарди. Френки де Йонг ҳозир “Барселона” асосий таркибидаги жойидан хавотирда ва келажакда ўйин амалиётисиз қолиб кетиши мумкин.

Бу ҳолат Англия клубларига трансферни амалга ошириш учун янги имкониятларни тақдим этмоқда.

Де Йонг Каталония клубида 2019 йилдан бери тўп тепяпти ва унинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади.

Transfermarkt  портали моҳир плеймейкерни 90 миллион еврога баҳолаган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!