Англия грандлари кал ҳужумчисини талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Дониэлл Мален яқин вақтларда «Рома»ни тарк этиб, Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирига ўтиши мумкин. 

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида хабар берди.

Манбаларга кўра, 27 ёшли форвард ўйинларини «Манчестер Сити», шунингдек Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоалари диққат билан кузатмоқда. 

«Рома» эса футболчи учун 60–65 миллион евро атрофида трансфер нархи белгилаган. Мазкур келишув қишки трансфер ойнаси, яъни январь ойида амалга ошиши эҳтимол қилинмоқда.

Мален жорий мавсум Италия чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, олти марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Унинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!