Англия грандлари “Реал” юлдузини талашяпти
Англия Премьер-лигасида ғолиблик учун курашаётган икки гранд – “Арсенал” ва “Ливерпуль” таркибини “Реал” футболчиси билан кучайтиришга қарор қилди.
Бу клублар франциялик таянч ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаяпти. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар берди.
24 ёшли ярим ҳимоячи қимматбаҳо ўйинчилардан ҳисобланади. Айни пайтда унинг трансфер суммаси 100 миллион евони ташкил қилмоқда.
“Реал” Тчуамени билан 2028 йилнинг ярмигача шартнома тузган. Трансфер экспертлари мадридликлар бу футболчини осонликча қўйиб юбормаслигини таъкидламоқда.
Фикрлар